Главная » 2019 » Декабрь » 21 » «100 доллар 90 сўмга тенг бўлади»: ижтимоий тармоқларда миллий валютанинг деноминация қилиниши тўғрисида сохта хабарлар пайдо бўлди
20:59

«100 доллар 90 сўмга тенг бўлади»: ижтимоий тармоқларда миллий валютанинг деноминация қилиниши тўғрисида сохта хабарлар пайдо бўлди


Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари 2020 йил 1 январдан пластик картадаги пуллардан автоматик равишда тўртта ноль йўқолиши тўғрисидаги хабарни тарқата бошлади.

«Тасдиқланмаган маълумотга кўра, янги пул бирлиги 10000:1 нисбатда муомалага киритилади. Гап-сўзларга кўра, эски ва янги сўмлар 2020 йил давомида параллел равишда амал қилади. Пластик картадаги пуллар 2020 йил 1 январдан автоматик равишда тўртта нолни йўқотади. Ҳозирда муомалада бўлган 500, 1000, 5000, 10000, 50000 ва 100000 сўмлик пуллар 2020 йил 31 декабрга қадар параллел равишда амалда бўлади. Деноминациядан кейин 1000 сўм - 10 тийинга, 10000 сўм – янги 1 сўмга тенг бўлади. 100 АҚШ доллари 90 сўм атрофида бўлади», - дейилади Facebook’даги айрим гуруҳларда тарқалган хабарда.

Фото: Facebook

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки “ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Бугунги кунда пул бирлигини деноминация қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган”, деб маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил бошида қатор ОАВда президент Шавкат Мирзиёев 100 000 сўмлик янги купюрани валютанинг кейинчалик деноминацияси билан чоп этиш тўғрисида кўрсатма бергани ҳақида хабарлар пайдо бўлган, Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг деноминацияси юз бермаслигини маьлум қилганди.

Март ойи бошларида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов Ўзбекистонда миллий валютанинг деноминациясини ўтказиш вазифаси қўйилмаганини билдирди.

Август ойида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳам Марказий банк раиси “Деноминация ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бу ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келгани йўқ”, - деганди


Manba: "kun.uz"
Категория: Mahalliy Habarlar | | Рейтинг: 0.0/0

MAVZUGA OID MA'LUMOTLAR

Copyright © Tarona.net Media 2014-2024 | Все права защищены | Реклама |
Мы не несём ответственности за содержание. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. |
Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя