Главная » 2019 » Декабрь » 18 » 26 декабрда Қуёш тутилади
09:43

26 декабрда Қуёш тутилади


Жорий йилнинг 26 декабрь куни ҳалқасимон Қуёш тутилиши юз беради. Ушбу астрономик ҳодисани Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қисман Қуёш тутилиши шаклида кузатиш мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси маълум қилди.

Ҳалқасимон Қуёш тутилиши Қуёш юзасининг маркази Ой томонидан тўсилганида соя атрофида ингичка ёруғ ҳалқа ҳосил бўлишидир. Қуёш тутилишининг ҳалқасимон бўлиши Ой ва Ер орасидаги масофанинг одатдагига нисбатан каттароқ бўлиши билан изоҳланади. Ой Ерга қанчалик яқин пайтда тутилиш бўлса Қуёшнинг шунчалик катта қисми тўсилади.

Ушбу ҳалқасимон Қуёш тутилишини Саудия Арабистони, Ҳиндистоннинг жанубий ҳудудлари ва Индонезия давлатларининг аҳолиси тўлиқ кузатиш имкониятига эга бўлади. Тутилишнинг тўлиқ фазасида Ой ва Қуёш юзаларининг нисбати 0.960 ташкил қилади, яъни Ой Қуёш юзасининг 96 фоизини тўсади.

Ушбу Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан 08:00 да бошланади, максимум фазаси эса 09:00 да кузатилади. Шу пайтда Ой Қуёш диаметрининг 38 фоизини тўсади ва Қуёшнинг горизонтдан баландлиги 10.1 ёй градусни ташкил қилади. Тошкент шаҳрида Қуёш тутилишининг умумий давомийлиги 2 соату 6 дақиқани ташкил этади. Ушбу муддатлар фақат Тошкент шаҳри учун ҳисобланган.


Manba: "qalampir.uz"
Категория: Mahalliy Habarlar | | Рейтинг: 0.0/0

MAVZUGA OID MA'LUMOTLAR

Copyright © Tarona.net Media 2014-2024 | Все права защищены | Реклама |
Мы не несём ответственности за содержание. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. |
Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя