Главная » 2019 » Декабрь » 12 » Ҳайдовчилар ноқулай об-ҳаво сабабли огоҳлантирилмоқда
23:33

Ҳайдовчилар ноқулай об-ҳаво сабабли огоҳлантирилмоқда


Айрим ҳудудларда қалин туман тушиши оқибатида автомобиль йўлларида кўриниш чекланмоқда. Бу эса йўл ҳаракати қатнашчилари учун қатор ноқулайликларни келтириб чиқариши ҳақида ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

"Бу йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкин. Биз барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини, айниқса, туман тушганлигини ҳисобга олишларини сўраймиз", - дейилади хабарда.

Шунингдек, бош бошқарма зарурат бўлмаганда тунгги вақтларда ҳаракатланмасликни, айниқса, тезлик талабларига қатъий амал қилишларини, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўраган.


Manba: "qalampir.uz"
Категория: Mahalliy Habarlar | | Рейтинг: 0.0/0

MAVZUGA OID MA'LUMOTLAR

Copyright © Tarona.net Media 2014-2024 | Все права защищены | Реклама |
Мы не несём ответственности за содержание. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. |
Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя