Главная » 2018 » Апрель » 27 » Ertaklar shahri – Turkiyaga sayyohat
22:18

Ertaklar shahri – Turkiyaga sayyohat


Туркия қадимий тарихи ва анъаналари билан сайёҳларни ўзига ром қиладиган мамлакатлардан. Бу мамлакатда сайёҳларнинг дам олишлари учун юксак даражада хизмат турлари яратилган.

Туркия ҳақида кўп эслар эканмиз, бу мамлакатда ёдда қолган таассуротларимиз ҳақида кўп гапириш мумкин.

24.jpg

 

Европа Жанубий-Шарқи ва Осиё ғарбида жойлашган Туркия сайёҳларни нима учун ўзига жалб қилади? Бу саволга “бу мамлакатнинг денгизи тоза, денгизларида акула ва медузалар йўқ” деб жавоб бериш керак.

03.jpg

Мамлакат 7та маъмурий ҳудуддан – Мармара (Marmara), Эгей минтақаси (Ege), Ўрта Ер денгизи минтақаси (Akdeniz), Жанубий-Шарқий минтақа (Guney Dogu), Шарқий (Dogu), Қора денгиз (Karadeniz), Марказий Анатолия (Ic Anadolu)дан ташкил топган.

Пойтахти Анқара. Йирик шаҳарлари – Истамбул, Анқара, Измир, Бурса, Адана, Трабзон.

04.jpg

Туркия – тоғлар мамлакатидир. Бу мамлакат кўл ва дарёларга ҳам бой.

 

05.jpg

Табиати хилма-хил ва ноёбдир. Мамлакатда ўсимликларнинг 6 мингдан ортиқ тури бор. Ҳайвонот дунёси ҳақида ҳам илиқ фикрларни билдириш мумкин.

 

06.jpg

Автомобиллар ижараси. Автомобилларни ижарага олиш мумкин. Бунинг учун паспорт ёки унинг нусхасини ва ҳайдовчилик гувоҳномасини топшириш керак бўлади. Автомобиллар 21 ёшдан ошган катталарга берилади. Автомобилларни ҳайдовчиси билан ижарага олишингиз ҳам мумкин.

Ижара пунктлари ҳар бир меҳмонхона ва аҳоли пунктларида бор.

 

07.jpg

Туркияда тиббий хизмат кўрсатиш пулли. Барча масалалар бўйича суғурта компаниясига мурожаат қилишингиз керак бўлади.

08.jpg

Сув. Крандаги сувдан ичиш тавсия қилинмайди. Яхшиси пластик шишалардаги сувни харид қилганингиз маъқул.

 

21.jpg

Турклар автобус ва маршрут таксиларда юришни севишади. Кунинг ҳар қандай вақтида ўзингиз хоҳлаган йўналиш бўйича автобусга ўтиришингиз мумкин. Таксилар иккига – кундузги ва тунги таксиларга бўлинади. Тунги таксилар ҳақи икки баробар қиммат. Йўлкира борасида таксичи билан, албатта, аввалдан келишиб олишингиз керак бўлади.

Бекатлар “B” харфи билан ажралиб туради.

 

09.jpg

Дўконларнинг аниқ иш вақти белгиланмаган. Ёз кунлари тун ярмига қадар ишлайди. Бозорда, албатта, савдолашишингиз керак. Ўзбеклар каби туркларнинг бу анъанаси туфайли пулингизни тежаш имконияти пайдо бўлади.

 

10.jpg

Ҳамма жойда суратга тушиш мумкин. Фақат хавфсизлик ҳудуди бундан мустасно. Музейларда суратга тушиш учун алоҳида ҳақ тўлашингиз керак.

 

11.jpg

Туркияда бар, ресторан, меҳмонхоналарда хизмат кўрсатувчиларга, албатта, чойчақа беришингиз керак бўлади. Бунинг учун аниқ рақам айтилмайди. Ўзингизнинг чўнтагингизга қараб берасиз чойчақани.

 

12.jpg

Туркияга борган сайёҳлар кўзнинг расми туширилган сувенерларни харид қилишлари керак. “Назар” деб номланувчи бу тумор кўз тегишдан сақлайди, деган қарашлар мавжуд.

 

13.jpg

Туркия халқи ширинликларни севишади. Суҳбатлар асосан ширинлик ва қаҳва ичиш билан бошланади. “Ширинлик еб-ширин суҳбат қурдик” дейишади турклар. Туркияда ҳар куни кунбўйи чой ичишади.

 

14.jpg

Турклар билан суҳбатга вақтни ҳисоблаб бориш керак эмас, чунки суҳбат анча чўзилиб кетиши ва белгиланган вақтдан ўтиб кетиши ҳам мумкин.

Турклар хафа бўлмасин десангиз, у ҳолда Истамбулни асло Константинопол дея кўрманг.

20.jpg

 

Турк таомлари хорижий сайёҳларни ўзига ром қилиши шубҳасиз. Улар мол ва қўй гўштидан тайёрланган – “донер” ва “кабоб”лари билан фахрланишади.

16.jpg

Туркия курортларида банклар дам олишсиз, аэропортларда эса кеча-ю кундуз ишлайди.

 

22.jpg

Туркиядаги археологик ёдгорликлар дам олишсиз ҳар куни 8:00 дан 18:00га қадар танафуссиз ишлайди.

 

18.jpg

Музейлари эса душанба куни дам олади. Қолган кунлари 8:30 дан 17:30 гача фаолият юритади (танаффус 12:00 дан 13:00га қадар).

19.jpg

Туркияга борганлар “Шарқ дарвозаси”, деб аталмиш Истамбулни кўришлари керак. Бу шаҳардаги тарихий обидалар, қадимий бозор, таомлари, сарой ва музейлари ёдингизда умрбод қолиши, шубҳасиз.

 

23.jpg

Умуман Туркия – эртаклар шаҳри.


Manba: "darakchi.uz"
Категория: Dunyo xabarlari | | Теги: Turkiyaga sayyohat, Ertaklar shahri | Рейтинг: 0.0/0

MAVZUGA OID MA'LUMOTLAR

Copyright © Tarona.net Media 2014-2024 | Все права защищены | Реклама |
Мы не несём ответственности за содержание. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. |
Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя