Главная » 2019 » Декабрь » 18 » Samsung бошқарув раиси 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
21:29

Samsung бошқарув раиси 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди


Сеул округ суди Samsung компанияси бошқарув раиси Ли Сан Хунни Жанубий Кореянинг касаба уюшмалари ҳақидаги қонунини бузганлик учун 18 ойлик қамоқ жазосига хгкм қилди.

Samsung ушбу қарор юзасидан ҳали апелляция бериши мумкин. 

Ли Сан Хун билан бирга бу иш бўйича Samsung бўлимлари ва филиалларининг 26 раҳбари айбланувчи сифатида ўтган. Улардан 7 нафари реал қамоқ жазоси олган, қолганларига эса шартли жазолар тайинланган.

Ли Сан Хун 2 йил аввал компания бошқарув раиси бўлгунга қадар компаниянинг молиявий директори лавозимини эгаллаган. Таъкидланишича, у қонунбузарликни айнан шу лавозимни эгаллаган вақтда содир этган. 

Ли Сан Хунга нисбатан жиноий иш 2013 йилда компанияда касаба уюшмалари фаолиятига тўсқинлик қилувчи услублар таърифланган ҳужжатлар аниқланганда бошланган. Ушбу иш натижада кўп йиллик тафтиш ва компаниянинг ўнлаб раҳбарларининг қамоққа олинишига олиб келган. Бироқ Ли Сан Хунга қарши иш исботлар йўқлиги сабабли тўхтатилган.

Бироқ 2018 йилда терговчилар компаниянинг офисларига рейдлар уюштирган вақтда қўшимча исботларни қўлга киритишган. Улар орасида Ли Сан Хун Жанубий Корея меҳнат қонунчилигини бузиш учун компаниянинг қолган раҳбарлари билан тил бириктирганини фош қилувчи далиллар топилган.


Manba: "kun.uz"
Категория: Dunyo xabarlari | | Рейтинг: 0.0/0

MAVZUGA OID MA'LUMOTLAR

Copyright © Tarona.net Media 2014-2024 | Все права защищены | Реклама |
Мы не несём ответственности за содержание. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. |
Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя