Главная » 2019 » Декабрь » 23 » Тошкентда янги йил байрамлари ўтадиган жойлар эълон қилинди
21:09

Тошкентда янги йил байрамлари ўтадиган жойлар эълон қилинди


Бу йилги янги йил шодиёналари ўтказиладиган масканлар рўйхати шакллантирилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Рўйхатга кўра, жорий йилнинг 22 декабридан 2020 йилнинг 8 январигача Тошкентдаги 14 та масканда Янги йил байрами тадбирлари бўлиб ўтади:

  • Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда «Hayatt Regency» меҳмонхонасининг олди майдонида;
  • Шайхонтоҳур туманидаги «Анҳор Локоматив» боғида;
  • Шайхонтоҳур туманидаги «Наврўз» боғида;
  • Чилонзор тумани Алгоритм даҳасидаги «Roison Electronics» корхонаси олд майдонида;
  • Яккасарой туманидаги Пушкин майдонида;
  • Бектемир туманидаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг олд томонида;
  • Мирзо Улуғбек туманидаги Бобур номидаги «Эко-боғ» ҳудудида;
  • Мирзо Улуғбек туманидаги «Central park» ҳудудида;
  • Сергели туманидаги «Green park» ҳудудида;
  • Учтепа туманидаги «Фарҳод» деҳқон бозорининг Кичик халқа йўлидаги тураргоҳи ҳудудида;
  • Юнусобод туманидаги Тошкент ҳайвонот боғи олд майдонида;
  • Яшнобод туманидаги «Ашхобод» маданият ва истироҳат боғи ҳудудида;
  • Яшнобод туманидаги Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат марказида;
  • Чилонзор туманидаги «Humo arena» муз саройининг олд майдонида.

ЯНГИ ЙИЛ ТОШКЕНТ

Manba: "xabar.uz"
Категория: Mahalliy Habarlar | | Рейтинг: 0.0/0

MAVZUGA OID MA'LUMOTLAR

Copyright © Tarona.net Media 2014-2024 | Все права защищены | Реклама |
Мы не несём ответственности за содержание. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. |
Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя