Главная » 2019 » Декабрь » 11 » Тошкентда авария! Икки туманда электр узилди
12:27

Тошкентда авария! Икки туманда электр узилди


Кеча, 5 декабрь куни соат 21:15 да Яшнобод туманида жойлашган “Водил” подстанциясидаги 35 кВтли электр таъминоти тармоғида авария содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Натижада Мирзо Улуғбек тумани ҳудудидаги Паркент мавзеси, Муҳаммад Юсуф, Пошшабоғ, Хирмонтепа, Орол кўчалари, шунингдек, Яшнобод тумани ҳудудидаги Мойқўрғон, Олтинтопган ва М.Риёзий кўчаларида электр энергияси таъминотида узилиш юзага келди.

Таъкидланишича, мазкур электр тизимидаги аварияни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Жараёнга керакли техникалар ва мутахассислар жалб этилган.

“Тонгги соат 4:0да мазкур кўчалардаги электр тизими тўлиқ ишга туширилади. Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Сизлардан, электр тизимида юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!”, дейилади ҳокимлик хабарида.


Manba: "qalampir.uz"
Категория: Mahalliy Habarlar | Просмотров: 104 | Добавил: BekAdmin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar

Copyright © Tarona.net Media 2014-2020 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. |